Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни топшириш бўйича шартнома имзолади
Ушбу келишув икки давлат ўртасида маҳкумларни топшириш масалаларида ҳамкорликни шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
18 июл куни Қирғизистон бош прокурори Мақсат Асаналиев ва Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни жазони давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Бу ҳақда Қирғизистон Бош прокуратурасига таяниб Kaktus.media хабар берди.
«Ушбу келишув икки давлат ўртасида маҳкумларни топшириш масалаларида ҳамкорликни шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ишонч ва ўзаро ҳамкорликнинг юксак даражасидан далолат беради», дейилади хабарда.
Ҳужжат Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланди.
Мавзуга оид
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026