Ўзбекистон | 12:47 / 24.07.2024
7119
3 дақиқада ўқилади

“Бизда лицензияли дастур ишлатадиганлар кам” — Windows'даги узилиш нега Ўзбекистонни четлаб ўтди?

19 июл куни дунё бўйлаб Windows операцион тизимида ишловчи 8 миллиондан ортиқ компютер техник-дастурий хатога йўлиқди. Натижада минглаб авиарейслар кечикди, банклар фаолияти тўхтаб қолди, телевидениеда узилишлар бўлди. Kun.uz мухбири IT ва стартаплар бўйича мутахассис Жамшид Холиқулов билан тарихдаги энг йирик узилиш ва бу борада Ўзбекистондаги вазият ҳақида суҳбатлашди.

Холиқуловнинг тушунтиришича, глобал узилишнинг рўй беришига Мicrosoft компаниясининг алоқаси йўқ. Шу куни Windows тизимларида киберхавфсизликни таъминловчи CrowdStrike компанияси ўзининг операцион тизимлардаги хавфсизлик дастурларига хатоси бор янгиланишни тарқатган.

“Россия, Ўзбекистон каби давлатларда узилиш бўлгани йўқ. Сабаблари жуда кўп, лекин асосийларидан бири – бизда аксарият одамлар ана шу дастурларнинг кўчирма ёки лицензиясиз вариантларидан фойдаланиб келишади. Чунки бу пул, молиявий томонга бориб тақалади. Ҳаттоки, давлат ташкилотларида ҳам шундай. Бизга таъсир қилмади, дея хурсандмиз, лекин бу жуда ёмон. Ўзбекистон бирор дастур ишлаб чиқиб, хорижга сотганда буни тушунади”, – дейди мутахассис.

Дунё аҳолиси 8 миллиардга яқинлашаётган экан, IT маҳсулотлари ва умуман электрон қурилмалардан фойдаланувчилар сони 5 миллиарддан кўп. Бу статистика ошиб бормоқда. Демак, дунё ва инсоният борган сари ахборот-коммуникацион технологияларга боғланиб қолмоқда.

“Биз технология асрига кириб бўлдик. Дунё давлатларининг IT'га сарфлайдиган пули 5 трлн доллардан ошибди, бу ҳар йили яна кўпайиб бормоқда. Кейинги йилларда 6-7 трлн доллар бўлиши кутилмоқда. Демак, АКТ инсон ҳаётида мисли кўрилмаган даражада ўрин эгаллаб бўлган”, – дея қўшимча қилади Жамшид Холиқулов.

Маълумот учун, рўй берган узилиш шахсий компютерларга деярли таъсир кўрсатмади, чунки CrowdStrike'нинг киберхавфсизликка оид дастурий маҳсулотидан асосан ташкилотлар фойдаланади. Воқеа киберҳужум эмаслиги туфайли, дунё миқёсида соҳа экспертлари ва инвесторлар техник хатолик эҳтимолларини бундан-да минималлаштириш зарурати кенг муҳокама қилинмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди