Тупроқ ўпирилиши туфайли Африка ва Шимолий Америкадаги айрим жамиятлар йўқолиб кетиш арафасида турибди. Шундай ҳудудлардан бири Бразилия шимоли-шарқидаги Буритикупу шаҳридаги Батиста шаҳарчаси. Аҳоли яшайдиган ер остидан улкан кратерлар очилиб, кўчаларни ва уйларни ютиб юборган, қурбонлар ҳам бор. Мутахассисларга кўра, ер ўпирилиши тахминан 10 йил олдин бошланган. Охирги йилларда ёғингарчилик 20-50 фоизга ошган. Натижада ер ўпирилиши ҳам икки ва ҳаттоки уч баробарга ортган.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, ер ўпирилиши арафасида зилзилага ўхшаш қимирлаш пайдо бўлади.
“Биз ҳудудимизни ташлаб бошқа жойга кетишга мажбур бўляпмиз. Лекин бошқа ҳудудларнинг ўз эгалари бор. Олдинлари кўчадан пастга тушар эдим. Бироқ жарлик бунчалик яқин эмасди”, – дейди шаҳарчада яшаб келаётган Киншаса ДрCонго.


Александре Кададанинг уйи ҳам жарлик пайдо бўлган ҳудудга жуда яқин масофада жойлашган. Бир кун ўпирилиш унинг уйига етиб келишидан хавотирлангани учун ҳам оиласини бошқа жойга кўчиб ўтишга мажбурлаган.
Унинг айтишича, 2022 йилда 62 одам – улар ичида Александренинг қўшнилари ҳам бор – кучли ёғингарчилик сабаб ер ўпирилишида вафот этган. Ҳозир ҳам 100га яқин уй хавф остида.

“Шу турган жойимда бизнинг уйимиз, нариги томонда эса қўшним яшар эди. У 4 боласи билан вафот этди. 30-40 дақиқа ичида жарлик очилиб кетди ва уйларнинг ҳаммаси ғойиб бўлиб қолди. Турар жойларимиз таниб бўлмас ҳолга келди”, – деб ҳикоя қилади Александре Кадада.
Ўша фалокатнинг яна бир гувоҳларидан бири Жосе Рибамар. Унинг 80 ёшли отаси ўпирилиш пайтида жарликка қулаб кетган ҳудудда бўлган.



















