«Шундай қизим борлигидан фахрланаман» — Мирзиёев Келдиёровага қўнғироқ қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича беллашувларнинг 52 килограммгача вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, олимпия терма жамоамизга биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди.
«Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизимизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди», - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
«Чин қалбимдан, халқимиз номидан шундай жасоратли, матонатли, фидойи қизим борлигидан ғурурланаман. Камдан кам бўладиган ғалаба бўлди, дунё қойил қолди. Ўзбекистон обрўсини кўтардингиз, раҳмат қизим. Сизнинг ғалабангиз ўзбек аёли, севимли қизларим нимага қодирлигини яна бир марта дунёга намоён этганингиз учун миннатдорман», деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари Диёра Келдиёровани уйдагилари билан гаплашганда унинг номидан ота-онасига катта раҳмат айтиб қўйишини тайинланди.
Президент Диёра Келдиёрова Янги Ўзбекистонда олтин ҳарфлар билан тарихда қолганини таъкидлади.
«Янги Ўзбекистонимизда олтин ҳарфлар билан тарихда қолдингиз қизим. Мен ғурурландим. Мана шундай давом эттириш керак. Бу ҳали катта-катта ғалабаларнинг, шоҳсупаларнинг бошланиши бўлиши керак. Тарихимиздаги буюк боболаримизга, оналаримизга муносиб бўлиб, жаҳонда номимизни қолдиришга биз қўлимиздан келганча ёрдам берамиз, лекин меҳнат, жасорат ўзингиздан, қизим», деди президент.
Шавкат Мирзиёев Олимпиада чемпиони бўлиш Янги Ўзбекистон тарихида биринчи марта тарихий воқеа эканини, шунинг учун жуда катта ғурур ва ифтихор ила Диёра Келдиёрова билан фахрланишини айтди.
Диёра Келдиёрова ҳам давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди.
- Маълумот учун, Диёра Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпиадада олтин медал ютган илк аёл спортчи сифатида тарихдан жой олди. Шу пайтгача аёл спортчиларимиздан фақатгина Екатерина Хилко Пекин-2008да трамполиндан сакрашда бронза медалини қўлга киритган ва аёллар орасида медал олган ягона спортчи эди.
- 26 ёшли ўзбекистонлик дзюдочи бугунги баҳсларда дастлаб нимчоракфиналдаёқ япониялик амалдаги Олимпиада чемпиони Уте Абэнинг 5 йиллик мағлубиятсиз сериясига барҳам бериб, турнирдан чиқариб юборган бўлса, чоракфиналда германиялик Маша Баллҳаусни мағлуб этиб яримфиналга чиққанди. Финал учун баҳсда эса Келдиёрова мезбонлар вакили бўлган Олимпиада-2020нинг олтин (жамоавий) ва кумуш медали соҳиби Амандин Бушарни мағлубиятга учратган эди. Финалда эса косовалик Олимпиада-2020 чемпиони Дистрия Красничини мағлуб этиб, чемпион бўлди.
- Диёр Келдиёрова турнир аввалидан ваъда қилинганидек, ҳукумат томонидан 200 минг АҚШ доллари мукофот пулига эга чиқади.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
Жаҳон | 22:39
-
Япониядаги кўргазмада Ўзбекистон павилони юз минглаб меҳмонлар эътиборини тортди — Саида Мирзиёева
Ўзбекистон | 20:52
-
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
Ўзбекистон | 20:32
-
Наманганда бир суткада 2 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди
Ўзбекистон | 20:16
Мавзуга оид

20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади

21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади

19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

16:30 / 01.10.2024