Жамият | 10:43 / 30.07.2024
3177
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда хорижга юборишни ваъда қилган шахснинг ёнидан қалбаки 8400 доллар чиқди

Хорижий давлатга юборишни ваъда қилган шахснинг ёнидан қалбаки 8400 АҚШ доллари топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида L. номли Hostel олдида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, хорижий давлат фуқароси М.С. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро З.А.ни Англия давлатига бориши учун 850 АҚШ долларига виза олиб беришини айтиб, шундан 350 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, М.С.нинг ёнидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган 84 дона 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 8400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид