Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда кадастр ходими фуқаронинг уй-жойини ҳужжатлаштириб беришини айтиб 1,5 минг доллар олаётганда ушланди
Кадастр ходими фуқародан пулларни олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.
Самарқанд вилоятида фуқародан ер ва уй-жойни ҳужжатлаштириб, эгалик ҳуқуқини олиб беришини айтиб пул олган кадастр ходими ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 30 июл куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати, Жиноят қидирув ва коррупцияга ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бошқармалари ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида Паст Дарғом туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда давлат Кадастр палатаси Паст Дарғом тумани филиали ходими фуқародан Туркман маҳалласида жойлашган ер майдони ҳамда унда қурилган уй-жойга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, эгалик ҳуқуқини олиб бериш эвазига 1,5 минг доллар олаётганда ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:58 / 09.06.2026
Тошкентда солиқ инспекторлари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026