Япония жануби-ғарбидаги Миязаки префектурасида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди.

Япония метеорология агентлиги (JMA) маълумотларига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 16.43 да 30 км чуқурликда қайд этилган.

Япония ҳукумати шунингдек, Кочи ва Миязаки префектураларида цунами хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.