Жамият | 18:36 / 12.08.2024
8143
1 дақиқада ўқилади

Зоминдаги осма дор йўли 18 августгача ёпилди

Туризм объектида профилактика ишлари олиб борилади.

Фото: Туризм қўмитаси

Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган «Зомин» туристик-рекреацион зонасидаги осма дор йўли 12 августдан 18 августгача ишламайди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.

«Осма дор йўли фаолияти сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир йилда бир маротаба ўтказиладиган профилактика ишларини олиб бориш учун вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Осма дор йўли 2023 йил августида очилган. Унинг узунлиги 2102 метр бўлиб, 12 та минорали 11 та устунга эга ва соатига 1200 сайёҳга хизмат кўрсатади. 133,3 млрд сўмлик лойиҳа Швейцариянинг Bartolet компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Мавзуга оид