Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бош вазири Афғонистонга ташриф буюрди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Кобулда ўзбек маҳсулотлари кўргазмасида қатнашмоқда. Ташриф давомида “Толибон” ва Ўзбекистоннинг савдо палаталарини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 17 август куни Кобулга ташриф буюрди. Маҳаллий нашрларга кўра, Ариповнинг Кобулга ташрифидан мақсад – Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасини очиш ва “Толибон” билан музокара ўтказишдир.
Бу билан, Ўзбекистон ҳукумати раҳбари “Толибон” назоратидаги Афғонистонга ташриф буюрган энг юқори лавозимли мансабдорлардан бирига айланди.
Бош вазир ташрифидан бир кун олдидан инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Кобулга бориб, “Толибон” вакиллари билан учрашган. Унда Кобул ва Тошкентда “Толибон” ва Ўзбекистоннинг савдо палаталарини ташкил этиш ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026