Жаҳон | 18:57 / 17.08.2024
5269
2 дақиқада ўқилади

Россия ФХХнинг икки полковниги католик черковларидан пора олиб келгани маълум бўлди

Ҳарбий суд ҳукми билан улар унвонидан маҳрум этилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Фото: The Insider

Россия ҳарбий суди Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) икки нафар полковнигини католик роҳиблардан пора олгани учун тўққиз йил муддатга озодликдан маҳрум этди, деб хабар беради «Коммерсант».

Тергов версиясига кўра, ФХХнинг иккинчи хизмати (конституцион тузум ҳимояси билан шуғулланувчи бўлинма) ходимлари Евгений Лобанов ва Денис Карманов 2023 йилда рим-католик черковлари, хусусан, Москвадаги Авлиё Людовик черкови вакилларини «арбитраж судлари ва давлат органлари тизимидан ҳимоя қилиш» учун пул беришга мажбурлаган. Натижада улар 19,98 миллион рублни (223,5 минг доллар) қўлга киритган.

Лобанов ва Карманов «пора олиш» моддаси бўйича айбдор деб топилди, Карманов, шунингдек, ноқонуний қурол савдоси учун ҳам айбланди. Судланувчилар полковник унвонидан маҳрум этилиб, 40 миллион рубль жаримага тортилди.

Тергов давомида Лобанов ва Карманов ўз айбларига иқрор бўлган, бироқ айбловни порахўрликдан унчалик жиддий бўлмаган фирибгарликка ўзгартиришни талаб қилган — улар фақат руҳонийларни алдаганликларини, судьялар ва амалдорларга таъсир кўрсата олишмаганини билдирган.

Евгений Лобанов аввалроқ 9 миллиард рубллик мол-мулки мусодара қилинган ИИВ полковниги Дмитрий Захарченконинг жиноий иши бўйича ҳимояда гувоҳлик қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Москва 235-гарнизони ҳарбий суди Бош штаб ходими, полковник Иван Мертвишчевни ҳарбий комиссардан кир ювиш машинасини пора сифатида олгани учун икки ойга уй қамоғига маҳкум қилганди.

Мавзуга оид