Италия мактабларида сунъий интеллект жорий этилиб, мобил телефонлар тақиқланмоқда
Италияда янги ўқув йилида сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича тажриба бошланади. СИ ўқувчиларга ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга ёрдам бериши, ўқитувчилар учун эса маъмурий юкни камайтириши режалаштирилган.
2024-25 ўқув йилида Италия мактабларида сунъий интеллектга асосланган виртуал ёрдамчилар бўйича кенг кўламли синовлар ўтказилади. СИ-ассистентларнинг вазифалари ҳар бир ўқувчи учун унинг қобилияти ва мавзуни ўзлаштириш тезлигига қараб таълимни персоналлаштиришдан иборат. Виртуал ёрдамчилар, шунингдек, муайян истеъдодга эга болаларни қўллаб-қувватлайди.
Ўқитувчиларга виртуал ёрдамчилар маъмурий ишларни минималлаштиришга ва синфда қулай муҳитни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, СИ-ассистентларнинг кўмаги билан ўқитувчилар имконияти чекланган болалар ва итальян тили иккинчи тил бўлган ўқувчиларининг интеграциясига кўпроқ эътибор қаратиш имконига эга бўлади. Ўқитувчиларни рақамли технологиялар билан ишлашга ўргатиш учун давлат томонидан аллақачон маблағ ажратилган.
Янги ўқув йилида мактаб таълими тизимига таъсир қиладиган яна иккита ўзгариш кутилмоқда: қоғоз кундаликларни қайтариш ва дарсларда мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш.
Италия таълим вазирининг таъкидлашича, иккала янгилик ҳам электрон қурилмалардан кўп фойдаланиш ёзиш кўникмалари, хотира ва диққатни жамлашга салбий таъсир кўрсатаётгани билан боғлиқ.
“Болаларни яна ручка ва қоғоздан фойдаланишга ўргатиш керак,” — деди вазир
Сўнгги вақтларгача италиялик ўқувчилар уй вазифаларини электрон кундаликка ёзиб борган. Янги ўқув йилидан бошлаб у фақат ота-оналар назорати учун ишлатилади, топшириқлар эса ўқувчилар томонидан классик қоғоз кундаликларга қўлда ёзилади.
Таълим вазирининг сўзларига кўра, мобил телефонлар таълимда кўзланган мақсадларга эришишда ёрдам бера олмаслиги сабаб тақиқланди. Планшетлар ва компьютерларга бу тақиқ амал қилмайди: ўқувчилар улардан педагоглар назорати остида фойдаланишда давом этади.
Мавзуга оид
21:56 / 13.10.2024
Google битта тугмани босиш орқали ҳар қандай ҳужжатни подкастга айлантирадиган хизматни ишга туширди
18:34 / 11.10.2024
Прокуратура тизимида сунъий интеллект жорий қилинади
12:30 / 11.10.2024
Италияда Украинани қайта тиклаш бўйича конференция бўлиб ўтади
19:45 / 09.10.2024