Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган уч киши қутқарилди
Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғига чиқиб, йўлдан адашиб қолган уч нафар фуқаро ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғда йўлдан адашиб қолган фуқаролар қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
25 август куни соат 15:40 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ тумани Чимён маҳалласи ҳудудидаги Катта Чимён тоғига уч нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.
Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, фуқаролар хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. Фуқароларнинг ҳеч бири тан жароҳати олмаган.
Мавзуга оид
14:35 / 24.06.2025
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади
15:52 / 27.02.2025
Хитой тоғларида адашган сайёҳ тиш пастаси туфайли омон қолди
10:55 / 10.01.2025
Тоғли ҳудудларда туризм мажмуаларини ташкил этишга 500 млн доллар инвестиция жалб қилинади
09:35 / 24.12.2024