
Радиобошловчи, вайнер Акмал Мирзо ва шоир Ботир Эргашев “Oriat dono” радиосида эфирга бериладиган “Биз ким” ток шоусида давлат ташкилотларидан бюджет пулининг қандай ишлатилаётганини сўраётган журналист ва блогерларни маломат қилди.
Хусусан, Акмал Мирзо ўзбек халқини солиқлардан қочиб юрадиганлар дея таърифлади.
“Бизнинг халқимизда мана шундай бир тенденция пайдо бўлди. Ишонинг, ҳамма ақлли бўлиб кетди, бюджет пулининг ҳисоб-китобига ўтиб кетди. Ўзи асли солиқлардан қочиб юрадиган халқмиз. Ё нотўғрими? Биз максимум ҳаракат қиламиз, бухгалтернинг зўрини оламиз, бир нарса қилиб солиқ тўламасак, бир нарса қилиб алдаб қочсак-да. Уни қилиб бўлгандан кейин, буёқда чиқиб: “Солиқлардан...” деб айюҳаннос солишни биламиз. Ўзи аксари соҳаларда солиқ тўлашни қойил қиладиган халқ эмасмиз. Бундай қарасанг, Ўзбекистонни боқяпман деб юборади. Ие, кимсан сен ўзи?!” – дейди вайнер.

Ботир Эргашев вазирдан давлат маблағларининг қандай ишлатилгани бўйича ҳисоб сўраган одамни ўзининг назарида қандай “мот қилгани” ҳақида айтиб берди.
“Икки-уч кун бўлди. Биттаси ижтимоий тармоқда трендга чиққан мавзу бўйича нима қилувди, мен савол бердим: қаерда ишлайсиз, дедим. Ҳеч қаерда ишламайман деди. Ҳеч қаерда ишламасдан туриб қанақасига мен солиқ тўлаяпман, деб ётибсиз дедим. Қаердан тўлайсиз солиқни, дедим. Онангизни пенсиясидан ё отангизни пенсиясиданми, қаердан тўлаяпсиз? Шундай десам, бўлди, хайр... Жавоб йўқ. Ўша одам вазирнинг ёқасидан оляпти, сен солиқдан йиғилган пулларимни қаерга сарфлаяпсан, деб”, – деди шоир.
Акмал Мирзо Маданият вазирлигини танқид қилган блогер ва журналистлардан “ақли етса” Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг бюджети ҳақида ҳам ёзишни сўради.
“Мен илтимос қиламан мутахассислардан. Шунақа гапирадиганларнинг давлатга тўлайдиган солиғини чиқариб беринглар, илтимос. Кейин мен тўлаётган солиқлари учун унга давлат томонидан яратиб берилаётган имтиёзлар, шароитлар ҳақида гапириб бераман. Қўпол қилиб айтганда, унинг бир йил тўлаган солиғи бир кун тинч яшашига етмайди! Бир йил тўлаган солиғи бир кун тинч яшашига етмайди! Ўзи асли. Шунақа! Хоҳлайсизларми, хоҳламайсизларми, шунақа! Ёқмаяптими, эшитманглар.






