Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда «Зарчоб-1A» кичик ГЭСи ишга тушди
Станция йилига 13 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради ва 4750 та хонадонни таъминлайди.
30 август куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Зарчоб-1А» кичик ГЭСи фойдаланишга топширилди.
«Ўзбекгидроэнерго» хабарига кўра, Тўпаланг дарёси бўйида жойлашган «Зарчоб-1А»нинг қуввати 3 МВт га тенг, йилига ўртача 13,3 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Ушбу кичик ГЭС ишга туширилиши натижасида тўртинчи марта дарё суви гидроагрегатлар орқали ўтказилиб, электр энергия ишлаб чиқарилмоқда.
ГЭСни қуриш лойиҳаси қиймати — 3,33 миллион доллар. Уни ишга тушириш орқали янги 5 та ишчи ўрни яратилди.
ГЭСни қуриш ишлари Gidro Texnik МЧЖ томонидан бажарилди. Унга френцис туридаги 1 та вертикал гидроагрегат ўрнатилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, «Зарчоб-1А» ишлаб чиқарадиган электр энергияси 4750 та хонадонни таъминлайди.
Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026