Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Гросси «ядровий ҳодиса олдини олиш» учун Украинанинг Запорижжя атом электр станциясига (ЗАЭС) сафар қилади. АЭХА раҳбари сафар ҳақида 2 сентябр, душанба куни X ижтимоий тармоғида маълумот берди.
Гроссининг эслатишича, АЭХА ёрдам миссияси Европадаги энг йирик атом электр станциясида ядро хавфсизлигини таъминлаш учун тузилганидан бери икки йил ўтди.
«Мен кўмак кўрсатишни давом эттириш ва ядровий ҳодисанинг олдини олишда ёрдам бериш учун Украинадаги Запорижжя атом электр станциясига кетяпман», деб ёзган у.
Россия Украинадаги АЭС ишини тўхтатиб қўйишга уринди - Ермак
29 август куни Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак хабар беришича, Россия ҳужуми пайтидаги шикастланиш натижасида тўртта атом электр станцияси электр таъминотисиз қолди. Унинг сўзларига кўра, Россия «дунёга ядровий фалокат билан таҳдид қилмоқда».
Бир кун аввал Украина расмийлари АЭХА 26 август куни Россия қўшинлари Украинага ракета ва учувчисиз учоқлар билан катта ҳужум уюштирганида, Украина атом электр станцияларининг бир нечта энергоблоклари электр тармоғидан узилганини маълум қилган эди. Уларга кўра, Ровен АЭСнинг биринчи, учинчи ва тўртинчи энергоблоклари электр тармоғидан узилган. Бундан ташқари, дастлаб Жанубий Украина атом электр станциясининг қуввати қисқартирилди, кейин Украина миллий энергетика тизимидаги тебранишлар туфайли ушбу станциянинг учинчи энергия блоки ўчирилди.
Запорижжя АЭСга захира линияси орқали электр етказиб беришни тўхтади
Запорижжя атом электр станциясига захира линияси орқали электр энергиясини етказиб бериш автоматика туфайли тўхтатилди, деб хабар берди Россия ахборот агентликлари 23 август куни станция вакилларига таяниб.
«Запорижжя АЭСда 2024 йил 23 августда юқори вольтли 330 кВ «Ферросплавная-1» электр таъминоти тармоғи автоматика туфайли ўчирилди», — дейилади «ЗАЭС. Официально» Telegram-каналида. - АЭСнинг ўз эҳтиёжлари «Днепровская» 750 кВ линиясидан қувватланади».
АЭХА: Запорижжя АЭСдаги вазият дрон ҳужумидан сўнг ёмонлашди
Запорижжя атом электр станциясида ядро хавфсизлиги билан боғлиқ вазият унинг ҳудуди яқинидаги йўлга учувчисиз учоқ зарбасидан кейин ёмонлашди. Бу ҳақда 17 август куни АЭХА бош директори Рафаэл Гросси маълум қилди. Унинг баёноти агентликнинг расмий сайтида эълон қилинган.
















