Ҳиндистонда амалдор дарёда чўкиб кетди. Ғаввослар иш ҳақини олмагунча уни қутқаришдан бош тортган
Ғаввослар амалдорнинг дўстларидан 10 минг рупия сўраган ва пул картага ташлангандан кейингина сувга шўнғиган.
Ҳиндистонда амалдор Ганг дарёсида чўкиб кетди, ғаввослар ўз хизматига пул олмагунча уни қутқаришдан бош тортди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг The Times of India ва Deccan Herald нашрлари хабар бермоқда.
Уттар Прадеш штати соғлиқни сақлаш департаменти директори ўринбосари 45 ёшли Адитя Вардхана Сингха 31 август куни дўстлари билан дарё бўйида дам олган. Яхши кадр олиш учун улар қайиққа ўтириб, чўмилишга тавсия этилган зонадан нари кетишган.
Аммо суратга олиш вақтида эркак сирғаниб кетиб, сувга қулаган.
“У сузишни билган, лекин кучли оқим уни суриб кетган”, — дейди мутахассислар. Қидирувга нафақат қутқарувчилар, балки полиция ва хусусий ғаввослар ҳам қўшилди. 2 сентябр кунги маълумотларга кўра, эркакнинг жасади ҳалигача топилмади.
Адитянинг дўстлари айтишича, амалдор дарёга қулаганида, ғаввослар 10 минг рупия (121 доллар) тўланмагунча уни қутқаришга киришишдан бош тортган.
“Нақд пулимиз йўқлигини айтсак, улар онлайн тўлов талаб қилди. Пул келиб тушиб, улар сувга сакрагунича Адитяни оқим суриб кетди” — дейди амалдорнинг дўстлари.
Расмийлар эса ғаввослар катер ёқилғиси учун пул сўраган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
“Агар айбловларда заррача ҳақиқат бўлса, ғаввосларга қарши қонуний чоралар кўрамиз”, — деб таъкидлади полиция.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
23:02 / 03.10.2024
Ҳиндистон Олий суди қашшоқ оиладан чиққан талабанинг коллежга кириш орзусини рўёбга чиқарди
21:04 / 02.10.2024
Ҳиндистонда ўқитувчилар «мактаб фаровонлиги» учун ўқувчини қурбон қилишди
22:15 / 01.10.2024