Кузнинг дастлабки ойи олий таълим олишда тўғри қарор қабул қилишнинг айни палласи ҳисобланади. Бугун Ўзбекистонда ва хорижда сифатли таълим олишнинг чексиз имкониятлари бор. Мисол учун Венгрияда ўзбекистонлик талабалар сони тобора кўпаймоқда.

Венгрия таълими нимаси билан муҳим?

Венгрия Олий таълим муассасаларида хорижлик талабалар сони бўйича Европа давлатлари орасида олтинчи ўринда турибди. Яъни у ерда ўқиш қулай бўлгани сабабли кўпчилик мамлакатлар аҳолиси Венгрияда таълим олишни маъқул кўришади.

2023 йилга келиб, Венгрияда таълим олаётган хорижлик талабаларнинг сони 45,000 атрофида бўлган. Венгриянинг кўпгина университетлари халқаро талабалар учун янги имкониятлар ва таълим дастурлари таклиф қилади.

Венгрия университетлари жаҳон рейтингларида юқори ўринлардан жой олган ва уларнинг таълим сифати халқаро стандартларга мос келади. Венгрияда таълим сифати юқори, талабалар эса юқори даражадаги билим ва кўникмаларга эга бўлишади. Масалан, Будапешт Технология ва Иқтисодиёт Университети ва Этвос Лоранд Университети халқаро даражада тан олинган олий ўқув юртларидир.

Венгрияда кўплаб таълим дастурлари инглиз тилида олиб борилади, бу эса хорижлик талабалар учун қулайлик яратади.

Венгрияда контракт нархлари Европанинг бошқа мамлакатларига нисбатан арзон. Бу талабалар учун иқтисодий жиҳатдан ниҳоятда керакли омил. Шунингдек, яшаш нархларининг ҳам пастлиги ижарада яшайдиганлар учун қийинчилик туғдирмайди.

Европа Иттифоқи дипломи ва талабаларга молиявий ёрдам

Венгрия Европа Иттифоқи аъзоси бўлиб, бу ерда олинган дипломлар Ўзбекистонда ва Европанинг барча мамлакатларида тан олинади. Бу талабалар учун мамлакатимизда ёки дунёнинг исталган нуқтасида ишлаш имкониятини оширади. Бу эса Ўзбекистонда етук ва салоҳиятли кадрлар учун имкониятлар катта бўлган ҳозирги даврда талаба учун қулай шароит деганидир.

Венгрияда хорижлик талабалар сони кўп. Бу талабаларга турли миллатлар ва маданиятлар билан танишиш имкониятини беради. Халқаро ҳамжамият талабаларнинг дунёқарашини кенгайтиришга ёрдам беради.