Ўзбекистон | 17:00 / 14.09.2024
1659
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Pepsi Music Fest 2024: Тошкент фахрига айланган жаҳон миқёсидаги фестивал! 

Ишонинг, ҳаммаси бетакрор эди! 6, 7 ва 8 сентябр кунлари Тошкентда унутилмас воқелик — Pepsi Music Fest 2024 бўлиб ўтди. Унда 180 мингга яқин мусиқа ихлосмандлари ва  рақс мухлислари очиқ осмон остида бирлашишди!  Жаҳон хэдлайнерлари — Macan, Хcho, Willy William ва бетакрор Nicole Scherzinger саҳнани шундай ёндирдиларки, Hyatt Regency олдидаги майдон томошабинларнинг қарсак ва қийқириқларига тўлди.

6 сентябр куни Macan ва Хcho иштирокида мусиқий "портлаш" бўлди! Томошабинлар ҳар бир хит қўшиқни биргаликда куйлаб ҳайқиришди! "Memories" ва "Простуда" номли хитлар ижро этилганда, Маcan "Asphalt 8" трекларини куйлаганида катта бир энергия барчани бир мусиқий тўлқинда бирлаштирганини ҳис қилдик. Ўша дақиқалар ҳар бир мухлисда кучли ҳаяжон  бўлгани аниқ. 

7 сентябр Willy William билан ҳақиқий рақс драйви куни бўлди. Унинг шўх мусиқасига тинмай рақс тушишди! Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас – оқшомга яқин 20 000 та LED браслетдан иборат ажойиб ёриткичлар шоуси бошланди. Шоуда ёриткичлар ранглари мусиқа ритмига мос ҳолда ўзгариб, жуда гўзал манзара ҳосил бўлди. 

8 сентябр куни мухлислар мафтункор Nicole Scherzinger'нинг қўшиқларини биргаликда куйлашди. У томошабинлар билан ўзбек тилида саломлашганида томошабинларнинг олқишларидан майдон ларзага келди! "Buttons", "Hush Hush" ва "Right There" хитлари кучли акс-садо берди, томошабинлар эса хурсанд бўлиб қийқиришди! Узоқ дақиқалик чиқишидан сўнг санъаткор ҳаммага “Раҳмат” сўзини айтиб, илиқ кутиб олингани учун миннатдорлик билдирганида одамлар яна ҳам таъсирланишди. 

Фестивал меҳмонлар учун мўъжизавий сюрприз бўлган дрон-шоу ва ёрқин мушакбозлик билан якунланди. 

Шундай қилиб, Pepsi Music Fest 2024 мусиқа ҳаммани бирлаштириши, орзуларга йўл очиши ва унутилмас эмоциялар беришини яна бир бор исбот этди. Бу фестивал шунчаки тадбир эмас – Тошкент аҳлига жаҳон мусиқа санъатининг янги даражасини тақдим қилди. Ва бу фақат бошланиши! Янгиликларни Instagram'даги Pepsi Uzbekistan расмий саҳифаси орқали кузатиб боринг – сизни бундан ҳам кўпроқ сюрпризлар кутяпти!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид