Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг мамлакатдан ташқарида яшовчи ва сафарбарликка тушган украиналикларга ёрдам беришни тўхтатиш таклифига рози бўлди. Фикр алмашиш 14 сентябр куни Ялта Европа стратегияси (YES) конференцияси доирасида бўлиб ўтди.

Сикорский ўз баёнотида ҳарбий хизматга мажбур бўлган кўплаб украиналиклар Европа давлатларида яшаб, ижтимоий тўловларни олишда давом этишини эслатди. «Германияда у ерда вақтинчалик ҳимоя остида бўлган украиналиклар катта ёрдам олишади - 500 евродан кўпроқ ва турар жой учун компенсация билан бирга, гап ойига 1000 евродан кўпроқ пул ҳақида кетяпти. Нидерландияда ҳам шундай, Франциядаги суммалар бўйича аниқ маълумот йўқ», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Россия бошлаган урушда Киевга ёрдам беришнинг «оддий йўли» сафарбарликка учраган украиналикларга ёрдамни тўхтатиш бўлади. «Чақирувдан қочиш молиявий ёрдам учун сабаб эмас. Шунчаки, уларга тўлашни тўхтатинг», деди Полша вазири.

Унинг украиналик ҳамкасби Сибига бу фикрга қўшилди. «Мен вазир Сикорскийнинг ғоясини қўллаб-қувватлайман, ўз ватанини ҳимоя қилиш масъулияти қаерда яшашидан қатъи назар, барча фуқароларга тегишли», деди у. Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Европа Иттифоқи давлатларини украиналикларни ватанларига қайтишга ундайдиган дастурлар ишлаб чиқишга чақирди. Сибига маълумотларига кўра, миллионга яқин сафарбарлик ёшидаги фуқаролар ҳозир Украинадан ташқарида яшайди.

Германияда украиналиклар учун ижтимоий имтиёзларни бекор қилиш муҳокама этиляпти

2024 йилнинг ёзида Германиянинг бир қанча сиёсий партиялари вакиллари украиналик қочқинларни фуқаролик имтиёзларидан (Bürgergeld) маҳрум қилишга чақиришди.

Чақирув ёшидаги украиналиклар бўйича тегишли таклифлар биринчи бўлиб Бранденбург федерал ери ички ишлар вазири Михаэл Штюбген ва Бавария Ички ишлар вазирлиги раҳбари Йоахим Херрманн томонидан мухолифатдаги консерватив блок томонидан киритилган.

Кейинроқ уларнинг талабларига ҳукмрон коалицияга кирувчи Озод демократик партия бош котиби Бижан Жир-Сарай қўшилди. «Бизда ҳамма жойда - озиқ-овқат саноатида, қурилишда ёки касал ва ногиронларга ғамхўрлик қилиш соҳасида ишчи кучи танқислиги мавжуд. Энди ишсизликни солиқ тўловчилар пули билан молиялашимиз шарт эмас, балки одамларнинг иш билан таъминланишига ишонч ҳосил қилишимиз керак», - деди у.