Шу нуқтаи назардан, жорий йил 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишга қарор қилган сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари кўпчиликда қизиқиш уйғотиши тушунарли ҳолдир.

Мазкур сайловолди дастурларининг мафкуравий ва ғоявий мазмуни, мақсад ва вазифаларининг қиёсий таҳлили уларнинг умумий аҳамиятга эга муштарак жиҳатларини, шунингдек, ҳар бир партиянинг ўзига хос мафкуравий-ғоявий қарашларини ажратиб кўрсатиш имконини беради.

Сиёсий партиялар томонидан эълон қилинган сайловолди дастурларининг мафкуравий асосида либерал демократик ғоялар (Ўзбекистон либерал-демократик партияси -ЎзЛиДеП), консерватив ғоялар (“Миллий тикланиш” демократик партияси), социал-демократик ғоялар (Халқ демократик ва “Адолат” социал-демократик партияси) ҳамда экологизм (Экология партияси) мафкураларининг устуворлигини кўриш мумкин.

Либерал-демократик ва консерватив ғоялар

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг (ЎзЛиДеП) сайловолди дастурида мамлакатни қудратли, эркин ва фаровон давлатга айлантириш ғояси марказий ўрин тутади. Партия иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, хусусий сектор улушини ошириш ва бозор тамойилларини жорий қилишни устувор ҳисоблайди. Бу борадаги ислоҳотлар давом этиши ЎзЛиДеПнинг стратегик режасида баён қилинган.

“Миллий тикланиш” демократик партияси миллий маданият ва қадриятларни ҳимоя қилиш, миллий тарбияни юксалтириш, давлат тили ва миллий ахборот маконини ривожлантиришга урғу беради. Партия жамиятни миллий қадриятлар асосида ривожлантиришни мақсад қилиб, ўзга маданиятларга муросасиз ёндашади.

Ҳар икки партия ўнг ғояларга таянган ҳолда бир қатор ўхшашликларга эга бўлса-да, “Миллий тикланиш” миллий маънавиятни, ЎзЛиДеП эса иқтисодий ислоҳотларни устувор қўяди.

Иқтисодий ислоҳотлар ва турмуш фаровонлигини ошириш ғоялари

Иқтисодий ҳаётни юксак ривожланган даражада ташкил этиш масаласига партиялар марказий нуқта сифатида қарашган. Барча партияларда ислоҳотларни чуқурлаштириш, янги ўсиш нуқталарини кўзлашда ўхшашликлар мавжуд. Ўз навбатида, партияларнинг иқтисодий қарашларида конструктив рақобатга, баҳсларга, турли талқинларга сабаб бўладиган ўзига хос таклифлар мавжуд.

Масалан, Либерал-демократик партиянинг иқтисодий стратегияси мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатга мослиги, белгиланган вазифаларни амалга ошириш имкониятлари аниқ ҳисоблангани билан бошқа партиялардан фарқ қилади. ЎзЛиДеП иқтисодий жараёнларда давлат иштирокини камайтиришга хамда содда ва адолатли солиқ сиёсати учун