Марғилон шаҳридаги Ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида “Атлас байрами” VI халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 2015 йилдан буён ЮНEСКО ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган фестивалга хорижий давлатлардан 60 нафар соҳа мутахассислари келган.