Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Бурунди ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Шарқий Африка давлати Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 152-мамлакатга айланди.
Фото: ТИВ
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТнинг Ню-Йоркдаги бош қароргоҳида Бурунди ташқи ишлар ва тараққиёт ҳамкорлик вазири Альберт Шингиро билан учрашди.
"Бурунди Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 152-давлат бўлди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Ҳамкасбим, ташқи ишлар ва тараққиёт ҳамкорлик вазири Альберт Шингиро жаноблари билан биргаликда БМТ бош қароргоҳида тегишли қўшма коммюникени имзоладик. Ушбу ҳужжат мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини юзага чиқаришда пойдевор бўлиб хизмат қилади".
Шарқий Африка давлати Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 152-мамлакатга айланди.
Бундан аввал Ню-Йоркда Ўзбекистон ва Сейшел ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланган эди.
Мавзуга оид
18:59 / 04.03.2026
Туркия ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 34 йиллигини нишонламоқда
07:19 / 04.03.2026
Дунёдаги энг обрўли давлатлар — 2026 йил рўйхати
20:21 / 15.01.2026
Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсат концепцияси янгиланади
11:28 / 31.12.2025