Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Миср ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 11-давраси бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев ва Миср ташқи ишлар вазири ўринбосари Аҳмад Шаҳин бошчилик қилди.
Томонлар Ўзбекистон-Миср ўртасидаги ҳар томонлама шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани ва кўп қиррали ҳамкорлик кенгаяётганини қайд этдилар. 2023 йил феврал ойида Қоҳирага амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалий рўёбга чиқарилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда шерикликни мустаҳкамлаш учун мавжуд салмоқли салоҳиятни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.
Иқтисодий дипломатия салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди. Яқинда мамлакатимизда ўтказилган Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариши таъкидланди.
Учрашувда икки давлат ишбилармонлари ўртасидаги тўғридан тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш, ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш, таълим, инновациялар, соғлиқни сақлаш каби устувор йўналишлардаги алоқаларни кенгайтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Маслаҳатлашувларда халқаро ва минтақавий масалалар, шунингдек, турли даражадаги қўшма тадбирларнинг режа ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
14:54 / 21.11.2024
Ўзбекистон ва Дания ўртасида биринчи сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди
15:34 / 18.11.2024
Миср Ўзбекистонда қурилаётган кимё кластери лойиҳасида иштирок этмоқчи
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024