Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда хонадонида 38 кг гиёҳвандлик воситасини сақлаб келган шахс ушланди
Учтепа туманида яшаш хонадонида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган шахс аниқланди.
Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан яшаш хонадонида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган шахс аниқланди.
ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 27 сентябр куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Оқмачит маҳалласида яшовчи шахснинг хонадони кўздан кечирилди.
1962 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс яшаш хонадонининг омборхонасида қуритиб қўйилган 2 туп 10 кг “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги, 13 та банкада 13 кг, 3 та коробкада 12 кг 200 гр, 2 қопда 2 кг, қора селофан пакетда 700 гр, ҳамда бир нечта қоғоз бўлагида 200 гр, жами 38 кг 100 гр “марихуана” гиёҳвандлик воситаси сақлаб келинаётганлиги аниқланди.

Олинган гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 273-моддаси билан (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
23:36 / 29.04.2026