Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда тадбиркор ўзи таҳсил олган мактаб учун 630 ўринли янги бино қуриб берди
Тадбиркор янги мактаб биноси учун 32,2 млрд сўм сарфлагани айтилмоқда.
Сурхондарё вилоятида тадбиркорлардан бири ўзи ўқиган мактаб учун янги бино қуриб берган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, тадбиркор Жамшид Пардаев ўзи таҳсил олган Олтинсой туманида жойлашган 48-сонли мактаб учун янги бино қуриб берган.
Янги мактаб биноси замонавий кўринишда қурилган бўлиб, унда ўқувчиларнинг билим олиши учун барча қулайликлар қилинган.

Жумладан, интеллектуал синфхоналар, спорт зал, мини стадион, кутубхона, мажлислар зали, компютер синфлари ва ошхона барпо қилинган.



Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026