Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозими жорий этилади
Шунингдек, республиканинг барча туман ва шаҳарларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади.
«Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2025 йил 1 январдан:
- мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;
- республиканинг барча туман ва шаҳарларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;
- барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг «Методик маҳорат соати», таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса «Методик маҳорат куни» каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;
- тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобил малака ошириш хизматлари жорий этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.
2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман ва шаҳардаги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.
Мавзуга оид
17:35 / 15.05.2026
Болалар ўтин эмас: вазият жиддий, вазирлик жим
10:01 / 24.02.2026
“Жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаяпти” – Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 дан ортиқ бола шифохонада қолмоқда
20:14 / 04.02.2026
“Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи шакллантирилади
13:39 / 27.01.2026