Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун ҳар бир гектарга 16 млн сўм субсидия ажратилади
Президент томонидан «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Мақсадли кўрсаткичларга кўра, 2024 — 2027 йилларда 8,2 минг га ер майдонида анжир, 2 минг га ер майдонида фундук ва 477 га ер майдонида зайтунзорларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди. Шу билан бирга, 2025 йил 1 январдан қуйидагиларга белгиланган миқдордаги субсидиялар ажратилади:
- интенсив мевали боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатгани учун сифат даражасини белгиловчи коэффициентни қўллаган ҳолда 1 гектар учун 16 млн сўмдан ошмаган миқдорда;
- сув тежовчи технологияларни қўллаш учун сув қувурларининг ўлчамидан (диаметри) келиб чиқиб, 40 минг сўмдан 250 минг сўмгача;
- in-vitro усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатлари учун ушбу харажатларнинг 50 фоизи миқдорида.
Илғор хорижий тажриба асосида мева ва ток кўчатларини сертификатлаштириш тартиби ишлаб чиқилиб, кўчатларни сертификатлаштириш тизими жорий қилинади.
Мавзуга оид
17:38 / 12.05.2026
Ўзбекистонда бир қатор субсидиялар белгиланди
20:08 / 05.05.2026
Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди
10:15 / 24.04.2026
Ҳиндистонда рақамли валюта орқали субсидия тарқатиш бошланди
17:04 / 07.04.2026