Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат раиси Женевада ўтаётган Парламентлараро иттифоқ ассамблеясида иштирок этмоқда
Олий Мажлис Сенати раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женева шаҳрида ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 149-Ассамблеясида фаол иштирок этмоқда.
Ташриф доирасида вакиллар бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказмоқда.
Танзила Норбоева Женевага расмий ташрифи доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Жилбер Унго билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ҳам айнан ҳамкорликнинг янги босқичи, олдинги учрашувларда эришилган келишувларнинг ҳолати ва натижаларига эътибор қаратилди.
Жумладан, муносиб меҳнат тамойилларининг тизимли татбиқ этилиши ҳамда ХМТ билан ижтимоий адолат Глобал коалицияси доирасидаги ҳамкорлик ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли фаровонлиги сари юксалтиришга қаратилган дастурнинг жорий этилганлиги, унда Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан тавсия этилган стандартлар инобатга олинганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Парламентлараро иттифоқнинг 149-Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон куни ташкил этилди.
Унда турли мамлакатларнинг делегациялари, парламент аъзолари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, келгуси йилнинг апрел ойида режалаштирилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси муносабати билан Ўзбекистон тақдимоти бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
15:48 / 10.06.2026
Женевада Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига қарши курашдаги ютуқлари юқори баҳоланди
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
17:36 / 23.05.2026