WES 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади аёлларнинг бизнес бошлашлари ва ривожлантиришлари учун имкониятлар яратиш, шунингдек, бизнесда гендер тенгликни таъминлашдан иборат. Ташкилот аёлларнинг бизнесда муваффақиятли бўлишлари учун дастурлар ва тренингларни таклиф этади. Шунингдек, маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан биргаликда инклюзив бизнес экотизимини яратиш мақсадида ишлайди. У аёллар томонидан бизнес ғояларини яратиш ва амалга ошириш, раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда бизнесни ўстириш ва кенгайтиришга ёрдам бериш учун таълим хизматларини ҳам тақдим этади.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

WES томонидан Ўзбекистонда аёлларнинг бизнесда муваффақиятли бўлишлари учун дастурлар ва тренинглар ташкил этиш бўйича республиканинг тегишли ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирилди.

Мулоқот якунида WES ва "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.