Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Навоийда булутсимон туман ҳодисаси кузатилди
Лангар тоғли ҳудудларида қор ёғиб ўтди. Бундан ташқари, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳам қор ёғган.
Фото: Ўзгидромет
Навоий вилояти Хатирчи тумани Лангар тоғли ҳудудларида кеча тунда қор ёғиб ўтди.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 28 октябр куни эрта тонгдан булутсимон туман ҳодисаси кузатилган.
Бундан ташқари, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён қор кўчки станциясида қор ёғиб ўтди.

8:00 ҳолатига кўра ҳаво ҳарорати 0,3 даража совуқни ташкил этган.
Маълумот учун, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг биринчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +8...+13 даража бўлади.
Пойтахтда куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +10...+12 даража бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +0...+5 даража бўлади.
Мавзуга оид
11:22 / 17.01.2026
Қамчиқ довонида қор ва туман туфайли кўриниш масофаси қисқарди
10:03 / 07.01.2026
Туман сабаб Москвадан Бухоро ва Термизга учган рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
12:57 / 05.01.2026
Навоийда автобус ЙТҲга учради. 2 киши ҳалок бўлди
23:25 / 27.12.2025