Ливан пойтахти Байрут жанубида Исроил ҳаво ҳужумида уч журналист ҳалок бўлди.
Ливаннинг NNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари журналистлар истиқомат қиладиган Хасбия аҳоли пунктидаги меҳмонхонага ҳужум қилган.
Ҳужум натижасида 3 нафар журналист ҳалок бўлгани қайд этилган, бироқ бу борада батафсил маълумот берилмаган.















