Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий рада Украинадаги ҳарбий ҳолатни узайтирди
Ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик режими яна 90 кунга узайтирилди. МХМК котиби Литвиненко расмийларнинг яна 160 минг кишига чақирув қоғози юбориш режаларини эълон қилди.
Украина Олий радаси мамлакатдаги ҳарбий ҳолат режимини, шунингдек, умумий сафарбарликни яна 90 кунга — 2025 йил 7 февралгача узайтирди. Бу қарорни 29 октябр, сешанба куни овоз беришда қатнашган барча 311 депутат қўллаб-қувватлади, раданинг яна 29 нафар аъзоси овоз бермади.
МХМК котиби яна 160 минг кишига чақирув қоғози юбориш режаларини эълон қилди
Шу билан бирга, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) котиби Александр Литвиненко яна 160 минг кишини ҳарбий хизматга чақириш режасини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу қисмларни керакли штат таркибидан 85 фоизигача бўлган даражада таъминлаш имконини беради. Айни пайтда Украина Қуролли кучлари (УҚК)га жами 1,05 миллион киши чақирилган, деб ёзади маҳаллий матбуот.
2022 йил 24 февралда Россиянинг кенг кўламли ҳужумидан сўнг Украина ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди. Ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик ҳар 90 кунда янгиланади. Ҳарбий ҳолат даврида, бошқа нарсалар қатори, сайловларга йўл қўйилмайди.
2024 йил баҳорида Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонун кучга кирди. Август ойида янги нормалар кучга кирганидан сўнг ҳарбий хизматга мажбур бўлганларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш кўрсаткичлари 2,5 баробарга ошгани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026