Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ фуқароларига уч кунга етадиган захира маҳсулотларини тўплаб қўйиш тавсия қилинди
Европа Иттифоқи аҳолисини зарурий чора-тадбирлардан хабардор қилиб бориш мақсадида инқирозли вазиятларга тайёргарлик кўриш бўйича «Европа куни» жорий этилиши мумкин.
Европа комиссияси ЕИга аъзо давлатлар фуқароларига киберҳужум ва қўпорувчилик ҳолатлари каби фавқулодда вазиятлар учун уч суткага етадиган зарурий нарсаларни ғамлаб қўйишни тавсия қилди. Бу ҳақда регуляторнинг фуқаролик ҳимояси ва ҳарбий хавфсизликни кучайтириш борасидаги ҳисоботида сўз боради.
Ҳисобот муаллифлари мазкур қўлланмаларни фуқаролар ўз истеъмолига зарур бўладиган буюмларни тайёрлаши, шунингдек, кимёвий, биологик ёки ядровий авариялар вақтида хавфсизлигини таъминлаши учун тавсия қилмоқда. «Биргина тугма бинони электр тармоғидан узиб қўйиб, бутун шаҳарни зулматда қолдириши мумкин», — дейди ЕК раиси Урсула фон дер Ляйен.
Еврокомиссия, шунингдек, аҳолини зарурий чора-тадбирлардан хабардор қилиб бориш мақсадида инқирозли вазиятларга тайёргарлик кўриш бўйича «Европа куни»ни жорий этишни қўллаб-қувватламоқда. Ҳисобот муаллифлари Россия томонидаги гибрид ҳужумлар ва Европа Иттифоқидаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга қарши ЕИ томонидан етарлича ишлар олиб борилмаяпти, деган хулосага келган.
Экспертларнинг ҳисоблашича, миллий махсус хизматлар ҳамда ЕИ разведка марказлари ўртасида самарали алоқани таъминлайдиган диверсияга қарши оптимал тармоқни яратиш керак. Уларнинг сўзларига кўра, терроризм, жосуслик ва қўпорувчиликка қарши кураш учун махфий маълумотлардан фойдаланиш имконини берадиган ҳуқуқий чегараларни яратиш лозим.
Ҳисоботда, бундан ташқари, мудофаа маҳсулотлари учун ягона Европа бозорини яратиш тавсия қилинган — бу қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникалар харидидаги тўсиқларни олиб ташлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
08:50 / 05.06.2026
ЕИда украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш тартиби ўзгариши мумкин
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
08:48 / 03.06.2026
ЕИ украиналик эркаклар учун вақтинчалик ҳимоя мақомини чеклаши мумкин
17:49 / 02.06.2026