Ўзбекистон | 10:50
738
1 дақиқада ўқилади

Президент махсус вакили Финландия тинчлик фонди экспертлари билан учрашди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Финландиянинг Мартти Аҳтисаари тинчлик фонди нотижорат ташкилоти экспертлари доктор Эдвард Маркес ва Отто Туртонен ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: ТИВ

ТИВ маълумотига кўра, фонд вакиллари Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим ролини таъкидладилар. 

Шунингдек, турли томонлар ўртасида мулоқотни қўллаб-қувватлаш, тадқиқот ўтказиш ва бу борадаги стратегияларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, Афғонистонда тинч йўл билан ҳал этиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашдан манфаатдорлигини билдирдилар.

Учрашув якуни бўйича афғон масаласини ҳал қилиш учун мулоқот ва фикр алмашишни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид