Республикачи Доналд Трамп АҚШнинг янги президенти бўлади. Сайловларнинг якуний натижалари ҳали эълон қилинмади, аммо Американинг етакчи нашрлари аллақачон уни овоз бериш ғолиби деб эълон қилган. Қуйида Флориданинг Палм-Бич шаҳридаги Трамп тарафдорлари, шунингдек Вашингтонда унинг рақиби, Демократик партия номзоди Камала Ҳаррисга овоз берган сайловчилар бу янгиликни қандай кутиб олгани акс этган фотосуратлар.

Камала Ҳарриснинг тарафдорлари

Говард университети талабаси Камала Ҳарриснинг тарафдорлари тадбирида АҚШ президентлиги сайловларида берилган овозлар ҳисобланишини кузатмоқда. Бу ерда демократларнинг президентликка номзоди чиқиш қилиши кутилганди
Brandon Bell / Getty Images
Камала Ҳаррисни қўллаш гуруҳи Вашингтондаги Говард университети кампусида
Mark Schiefelbein / AP / Scanpix / LETA
Ҳаррис тарафдорлари Говард университетини тарк этмоқда — натижалар маълум бўлгач, у ўз чиқишини бекор қилди
Ben Curtis / AP / Scanpix / LETA
Камала Ҳарриснинг натижадан ранжиган тарафдорлари Говард университетида
Angela Weiss / AFP / Scanpix / LETA
Америкалик сайловчилар Говард университети ҳудудида туриб овозларни ҳисоблаш жараёнини кузатмоқда
Brandon Bell / Getty Images
Камала Ҳаррис штаби Говард университетида ташкил этган тадбирдан кейин қолган чиқиндилар
Kent Nishimura / Getty Images
Вашингтондаги Говард университети атрофидаги майдонда бўшаб қолган стуллар. Бу ерда сайловдан кейин Камала Ҳаррис чиқиш қилиши режалаштирилганди