Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ферстаппен қаторасига тўртинчи марта «Формула-1» пойгалари чемпиони бўлди
27 ёшли нидерландиялик Red Bull жамоаси таркибида мавсум ғолиблигини қўлга киритди.
Фото: Getty Images
Red Bull жамоасининг пойгачиси Макс Ферстаппен «Формула-1» пойгаларида қаторасига тўртинчи марта ғолиб бўлди.
Ферстаппен 24 ноябр куни Лас-Вегас Гран-Присида тўртинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Жорж Рассел (Mercedes), иккинчи ўринни Люис Ҳэмилтон (Mercedes) ва учинчи ўринни Карлос Сайнс (Ferrari) қўлга киритди.
Шундан сўнг, Red Bull пойгачиси муддатидан олдин мусобақа ғолиби бўлди, энди унга ҳеч ким етолмайди. 27 ёшли нидерландиялик 403 очкога эга, шахсий ҳисобда ундан кейинги ўринда McLaren пойгачиси Ландо Норрис (340 очко) ва Ferrari пойгачиси Шарл Леклер (319 очков) бормоқда.
«Формула-1» навбатдаги пойгаси 29 ноябрдан 1 декабргача Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилади. Мавсум 8 декабрда Абу Даби пойгаси билан якунланади.
Мавзуга оид
10:49 / 04.03.2026
Тошкентда ЙҲХХ йиғилиши: “шашка”, дрифт ва пойга видеоларига қарши чоралар кучайтирилади
22:22 / 26.02.2026
Адлия вазирлиги ноқонуний пойгалар учун жавобгарлик жорий этиш бўйича таклиф киритди
22:01 / 09.12.2025
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
20:06 / 05.10.2025