Жаҳон | 14:15
1177
3 дақиқада ўқилади

Бундесвер сўрови: ГФРда УҚКга қурол-яроғ берилишини қўллаб-қувватлаш кучаймоқда

Йил давомида Украинага қурол етказиб беришни қўллаб-қувватлаётган Германия аҳолиси улуши 49 фоизгача ошган. Популистик партиялар тарафдорлари, шунингдек, Германия фуқаролигига эга бўлмаганлар бунга қарши.

Фото: Christophe Gateau/dpa/picture alliance

Бундесвернинг йиллик сўровига кўра, Германияда Украинага ҳарбий ёрдамни қўллаб-қувватлаш кучаймоқда. 25 ноябр, душанба куни Der Spiegel'нинг тадқиқотга таяниб ёзишича, сўров иштирокчиларининг 49 фоизи Украина Қуролли кучларига Россиядан ҳимояланишда ёрдам тақдим этишни қўллаб-қувватламоқда, бу бир йил аввал қайд этилган кўрсаткичдан 4 фоизга юқори.

Популистлар тарафдорлари ва ГФР фуқароси бўлмаганлар - қурол етказиб беришга қарши

«Германия учун муқобил» ва «Сара Вагенкнехт иттифоқи» популистик партиялари сайловчилари, шунингдек, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган мамлакат аҳолисигина Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарши, деб ёзади ҳафталик.

Шу билан бирга, Украинага қурол етказиб беришни маъқуллаш даражаси кўп жиҳатдан респондентлар Россияни Германия хавфсизлигига таҳдид деб билишига боғлиқ, деб ёзади нашр. Умуман олганда, респондентларнинг 65 фоизи Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузкорлиги ва Россиянинг қурол-яроғи кўпайишини Германия учун хавф деб билади. Der Spiegel таъкидлаганидек, Бундесвер тадқиқоти Германия аҳолисининг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни қўллаб-қувватлаши камайганини акс эттирган бошқа сўровлар натижаларини рад этади.

50 ёшгача бўлган эркаклар 60 фоиздан ортиғи мамлакатни қурол билан ҳимоя қилишга тайёр

Шу билан бирга, қўлида қурол билан ўз ватанини ҳимоя қилишга тайёр бўлган немис аҳолисининг нисбати ортиб бормоқда. Охирги сўровда респондентларнинг 42 фоизи бундай тайёрликни тасдиқлади (бир йил аввалгидан 3 фоизга кўп). 50 ёшгача бўлган эркакларда бу кўрсаткич 61 фоизни, аёлларда 21 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, респондентларнинг 46 фоизи Германияда умумий ҳарбий мажбуриятга қайтиш зарур деб ҳисоблайди, 25 фоизи мажбурий ҳарбий хизматни қатъиян рад этади. Сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпи – 60 фоизи мажбурий ҳарбий хизматни қайтариш мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлайди, деб ҳисоблайди. Сўров иштирокчиларининг 85 фоизи Бундесверга ишонишларини, 57 фоизи эса Германия мудофаа бюджетини ошириш талабларини қўллаб-қувватлаган.

Вакиллик сўрови доирасида Бундесвер Германиянинг деярли икки минг аҳолиси фикрини ёзиб олди. Бундесвер 1996 йилдан бери ҳар йили аҳоли ўртасида сўров ўтказади. Унинг мақсади қуролли кучларнинг мамлакат аҳолиси орасида жамоатчилик томонидан қабул қилинишини баҳолашдир.

Мавзуга оид