Ўзбекистон ва Қозоғистон мавсумий мева-сабзавотларни ўзаро етказиб беради
Ўзбекистон ҳудудлари ва Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар жадаллашади.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Олмаота вилояти акими Марат Султангазиев билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, савдо соҳаларидаги ҳамкорликни ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбатдош мамлакат ҳудудлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини ва жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида Олмаота вилоятининг Ўзбекистон билан ўзаро савдоси 171 миллион АҚШ долларни ташкил этганини таъкидлади.
Учрашув якунида мавсумий мева ва сабзавотларни ўзаро етказиб бериш, сут маҳсулотлари ва қадоқлаш материалларини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Олмаота вилояти делегациясининг Қашқадарё вилоятида ўтказиладиган Kashkadarya invest – 2024 бизнес-форумида иштирок этишни уюштириш ва бошқалар тўғрисида келишиб олинди.
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

14:22 / 10.06.2025
Байкалортида ўзбек мева-сабзавотларини қабул қилувчи марказ ташкил этилади

16:26 / 02.06.2025
Ўзбекистон қандай қилиб йирик мева импортчисига айланди?

11:46 / 25.03.2025
Янги маҳсулотларни бузадиган кутилмаган омил маълум қилинди

12:06 / 02.03.2025