Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Муром кўчасида қурилиш вақти Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. 

Марҳум ўзбекистонлик 47 ёшли муҳожир бўлиб, қурилиш компаниясига монтажчи бўлиб ишга кирган. 

Қурилиш майдонида ишлаётганда у томдан йиқилиб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ишчида ҳимоя воситалари бўлмаган. Бундан ташқари, қурилиш жараёнида суғурта тизими ҳам қўлланмаган.