Ўзбекистон | 14:11 / 29.11.2024
3087
2 дақиқада ўқилади

Варшавада самолётда учишга рухсат берилмаган ўзбекистонлик фуқарога ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатда бўлиб турган юртдошлар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Варшавада оёғидан жароҳат олиши натижасида самолётда учишга рухсат берилмаган Я.С.га LOT авиакомпанияси билан музокаралар ўтказиш орқали махсус рухсатнома олинди ва беморга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Автоҳалокатдан жабр кўрган ватандош Ш.Ш. вақтинча турар жой билан таъминланди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди ва авиачипта сотиб олиб берилди.

Дипломатлар ватандошлар истиқомат қилаётган Варшава шаҳридаги 4 та ҳостелга ташриф буюриб, консуллик хизматлари кўрсатишди. Учрашувда Ўзбекистон президентининг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.

Шунингдек, мулоқот давомида маълум бўлган уч нафар ишсиз юртдошнинг бандлиги таъминланди. 

Бундан ташқари, Полшада ноқонуний бўлиб турган ватандошларни ўз вақтида юртга қайтариш мақсадида Полшанинг тегишли ташкилотлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Элчихона ўз фаолияти давомида нафақат ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, балки уларнинг қонуний ишга жойлашиши ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ҳам амалга оширмоқда.

Жумладан, Personnel Service, Santle HR, Stafflink Europe ва бошқа компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди. Учрашувлар натижасида Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш ва Полшада бўлиб турган фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

ЎзКейсСервис замонавий сервис марказлари ва рақамлаштириш тизими: Қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлашда янги босқич

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди