АҚШ истеъмолчилар индекси ноябр ойида 2,1 пунктга ўсиб, 111,7 пунктни ташкил этди. Шу каби ҳолатни шахсий истеъмол харажатлари индексида ҳам кузатиш мумкин, яъни PCE индекси октябр ойи маълумотларига кўра 0,2 фоизга кўтарилиб, 2,3 фоизга етган. Шу билан бирга, АҚШ ЯИМ учинчи чоракда прогнозга қараганда яхшироқ чиққанига қарамай, аввалги кўрсаткичига нисбатан пасайган. FOMC баёнотига кўра, амалдорлар инфляцияни назоратдан чиқазмаслик ҳақида муҳокама ўтказган. Агарда ҳолат ёмонлашадиган бўлса, ставкани туширишни тўхтатиб туриш тўғрисида тавсия берилган.

Jahon Insights канали экспертлари 25 ноябрдан 29 ноябргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.       

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

●     S&P500 – 6032 (ҳафта бошидан +1,06 фоиз, йил бошидан +25,47 фоиз);

●     NASDAQ – 19218 (ҳафта бошидан +1,13 фоиз, йил бошидан +28,02фоиз);

●     DJI – 44910 (ҳафта бошидан +1,39 фоиз, йил бошидан +19,16

фоиз).

Dow Jonesб NASDAQ ва S&P500 индекслари мос равишда 614 пункт, 214 пункт ва 63 пунктга кўтарилди.

Асосий қимматбаҳо металлар:

●     Олтин – 2650 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -2,41 фоиз, йил бошидан +28,49 фоиз;

●     Кумуш – 31,62 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -2,25 фоиз, йил бошидан +28,78 фоиз.

●     Алюминий – тоннаси 2592 доллар (ҳафта бошидан -1,44 фоиз; йил бошидан +8,55 фоиз);

●     Мис – 4,09 доллар (ҳафта бошидан +0,29 фоиз; йил бошидан +6,09фоиз).

Олтин, кумуш ва алюминий ҳафта давомида мос равишда 65,5 доллар, 0,71 доллар, 37,9 долларга арзонлашди. Фақатгина мис 0,01 долларга ўсди.

Нефт

●     WTI – 68,11 доллар (ҳафта бошидан -4,23 фоиз, йил бошидан -4,46 фоиз);

●     BRENT – 72,03 доллар (ҳафта бошидан -4,02 фоиз, йил бошидан      -6,5 фоиз). 

Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 3,01 долларга, BRENT эса 3,02 долларга арзонлашди.