Ўзбекистон | 10:00 / 05.12.2024
14553
3 дақиқада ўқилади
Реклама

ТBC Банк Salom Card картасини чиқарди — у билан йиғиб ҳам, сарфлаб ҳам фойда кўриш мумкин

Фото: ТBC Банк

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли банки — ТBC Банк 18 ёшдан ошган барча ТBC UZ иловаси фойдаланувчилари учун фойдали шартларга эга Salom Card пластик дебет картасини жорий этганини эълон қилди. Карта Humo тўлов тизими негизида ишлайди.

Salom Cardʼнинг асосий афзалликлари кундалик харажатлар қилиш билан боғлиқ бўлиб, у билан тежаш ҳамда жамғариш жуда оддий. Энг муҳим жиҳатлари билан танишамиз:

•         Картада 1000 сўмдан кўп қолган маблағ учун йиллик 12% даромад.      

•         Банк ҳамкорларидан,жумладан Yandex.Eats, Bellissimo Pizza, The Mart, жамоат транспорт тоифалари ва такси хизматларидан фойдаланишда 5% кешбэк.

•         Исталган банкоматларда 10 млн сўмгача бепул нақд ечиш. ТBC Банк 100 минг сўмгача комиссияни картага бонус сифатида қайтаради: 1 бонус = 1 сўм).  

•         Ҳисобни ТBC UZ иловаси орқали комиссиясиз тўлдириш. Тўлов терминаллари орқали ҳисобни тўлдиришда ҳам ТBC Банк комиссияни картага бонус сифатида қайтаради: 1 бонус = 1 сўм.    

•         Ўзбекистоннинг исталган банкларига ТBC UZ иловасида бепул пул ўтказмалари.

Бундан ташқари, ТBC Банк учун анъанавий онлайн расмийлаштириш, бепул чиқариш ва Тошкентда тўғридан тўғри уйга ёки Ўзбекистоннинг исталган ҳудудидаги топшириш пунктига етказиб бериш хизмати мавжуд.

Картани иловада буюртма қилиш мумкин — https://app.tbcbank.uz/SfqR/fkh6twl4?af_adset=Kun

ТBC Банк — Ўзбекистондаги биринчи рақамли банк ва ТBC Банк Group PLC’нинг бир қисми ҳисобланади. Банкнинг барча хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин: карталарни расмийлаштиришдан бошлаб маълумотномалар ва кредитлар олишгача. Бундай формат туфайли ТBC Банк 24/7 алоқада: дам олиш кунларисиз, навбатларсиз ва йўлга вақт сарфламаган ҳолда.

Реклама