Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Театр ва цирк артистларига малака тоифаси берилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат театрлари, театр студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат президентнинг 21.02.2024 йилдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга ошириш давлат дастури тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қабул қилинди.
Низом қуйидагиларни белгилайди:
- театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларида малака тоифалари билан лавозимларни бериш тартиби;
- малака тоифаларини бериш мезонлари, тартиби ва муддатлари;
- тоифани пасайтириш ёки бекор қилиш асослари;
- малака тоифаларини бериш билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқиш тартиби.
Малака тоифаси йилда бир марта белгиланади ва Бадиий кенгаш хулосаси асосида муассаса директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Малака бериш қуйидаги баҳолаш мезонларига асосланади:
- ижодий қобилиятлар;
- иш стажи;
- турли концертлар ва спектаклларда иштирок этиш сифати ва сони;
- жамоат ишлари ҳамда маънавий-маърифий ва ижодий йиғилишлардаги фаоллик.
Мавзуга оид
22:07 / 12.10.2025
Ўқитувчилар учун малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
12:50 / 08.08.2025
Тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди
10:42 / 01.05.2025
Маҳаллий корхоналар мутахассислари хорижда малака оширади
13:35 / 03.03.2025