Йиғилишда Ўзбекистоннинг Энергетика хавфсизлиги концепциясини ишлаб чиқиш муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
“Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий муассасалар, йирик стратегик корхоналар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиб, илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда жорий йил 25 декабрга қадар мамлакатнинг Энергетика хавфсизлиги концепциясини ишлаб чиқиш бўйича топшириғи берилди”, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, йиғилиш иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб, концепция лойиҳасини ишлаб чиқишга киришилган.















