Канадада ҳар йигирманчи ўлимга эвтаназия сабаб бўлмоқда
2023 йилда 15 мингдан ортиқ канадалик ўз ихтиёри билан ҳаётдан кўз юмишни танлаган.

Фото: Getty Images
Канада ҳукумати эвтаназияни қонунийлаштирганидан буён бешинчи йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда хизматга мурожаат қилганлар ҳақидаги маълумотлар таҳлил этилган. Хусусан, 2023 йилда 15 мингдан ортиқ фуқаро ўз ихтиёри билан ҳаётдан кўз юмишни танлаган. Бу эса мамлакатдаги барча ўлим ҳолатларининг 4,7 фоизини ташкил этади, деб ёзмоқда BBC.
Канада Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йилда эвтаназия қонунийлаштирилганидан буён ушбу хизматга бўлган талаб мамлакатда тобора ортиб боряпти. Аммо аввалги йилларда ўсиш суръати 31 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 16 фоизгача пасайган. Ҳозирча мутахассислар бундай ўзгаришнинг сабабини аниқ айта олмаяпти.
Ҳисоботда, шунингдек, ўз ихтиёри билан ҳаётдан кетишга қарор қилган Канада аҳолисининг 96 фоизи бедаво касалликларга чалингани, 4 фоизига эса узоқ муддатли сурункали касаллик туфайли эвтаназия қўллангани айтилган.
Хизматга мурожаат қилган шахсларнинг ёши, ташхиси, ирқи ва яшаш шаҳри ҳам таҳлил этилган. Маълум бўлишича, бундай беморларнинг ўртача ёши 77 ёшни ташкил этади. Хизматга энг кўп саратон билан оғриган одамлар мурожаат қилган. Эвтаназияга энг юқори талаб Квебек провинциясида кузатилмоқда. У ерда яшовчилар мамлакат аҳолисининг атиги 22 фоизини ташкил этишига қарамай, эвтаназия орқали содир бўлган ўлимларнинг деярли 37 фоизи айнан шу провинцияга тўғри келади.
Канада сўнгги ўн йил ичида эвтаназия тўғрисидаги қонунни жорий этган саноқли давлатлар қаторига киради. Улар орасида Австралия, Янги Зеландия, Испания ва Австрия ҳам бор.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британия разведкасига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади
Жаҳон | 01:39
-
Шимолий денгиз соҳилларидан улкан китнинг жасади топилди
Фан-техника | 00:38
-
«Пайшанба куни Туркияда кутаман». Зеленский Путинни шахсан учрашишга таклиф қилди
Жаҳон | 22:43 / 11.05.2025
-
Россияда маъмурий жавобгарликка тортилган релокантлар мулкини мусодара қилиш бошланади
Жаҳон | 22:17 / 11.05.2025
Мавзуга оид

23:14 / 06.05.2025
«Ҳеч қачон ҳеч қачон деманг» — Трамп Канаданинг АҚШга қўшилиши ҳақида

18:03 / 06.05.2025
Канада Россиянинг улкан «Руслан» самолётини мусодара қилади

10:13 / 29.04.2025
Канададаги парламент сайловларида либераллар ғалаба қозонди

17:10 / 27.04.2025