Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ОТМ ҳовлисида унаштирилган қизини пичоқлаган йигитга ҳукм ўқилди
Унаштирув бекор қилингани учун қизни университет ҳовлисида пичоқлаб оғир тан жароҳатлари етказган йигит узоқ муддатга қамоқ жазоси олган.

Қашқадарёда ўзи унаштирилган қизни Қарши давлат университети ҳовлисида пичоқлаган йигитга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 22 июн куни содир бўлганди. Қарши тумани, “Узуннаво” МФЙда яшовчи йигит М.Э. Қарши давлат университетига келиб, 4-босқич талабаси С.Т. ни қасддан ўлдирмоқчи бўлган. У ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғини қизнинг танасига бир неча маротаба санчган.
Сўнг пичоқни ўзининг қорин соҳасига ҳам санчиб, оғир тан жароҳати етказиб, РШТЁИАМ Қашқадарё филиалига ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, М.Э. ўзига олдиндан таниш бўлган С.Т.нинг оила аъзолари унаштирувни бекор қилиб, қизнинг унга турмушга чиқишига қаршилик қилгани сабабли, у билан ўзаро жанжаллашиб, уни қасддан ўлдириш мақсадида 22 июн куни эрталаб университетга келган.
У С.Т.ни ёнига чақириб, у билан ўзаро тортишган ва университет 2-ўқув биноси олдида қизга пичоқ билан зарба берган. Атрофдагилар томонидан унинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўхтатиб қолингач, пичоқни ўзига урган.
Шундан сўнг йигит ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
“Замон” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, бир неча кун аввал мазкур жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида кўриб чиқилган. Унда даволаниб, соғлигини тиклаган қизнинг ўзи ҳам иштирок этган.
Йигит Жиноят кодексининг моддаси билан айбдор деб топилган. Судя унга 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини берган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06
-
Renault Франция президенти учун зирҳли Rafale ишлаб чиқарди
Фан-техника | 17:31
-
3–6 ёшли болалар учун «Илк ривожланиш маркази» ташкил этилади
Жамият | 17:13
-
Uzum таъминотчилар учун саҳифани ишга туширди
Ўзбекистон | 16:50
Мавзуга оид

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

23:00 / 30.06.2025
Қашқадарёдаги иккита дўконда ёнғин чиқди

12:58 / 28.06.2025