РФ Дамашқдаги хорижий ваколатхонаси ходимларининг бир қисмини олиб чиқиб кетди
ҲКК Дамашқдаги Россия хорижий ваколатхонаси ходимларининг бир қисмини махсус рейсда олиб чиқиб кетди, деб хабар қилди Россия ТИВ инқироз маркази.
Россия Мудофаа вазирлигининг Ҳаво-космик кучлари (ҲКК) Дамашқдаги Россия хорижий ваколатхонаси ходимларининг бир қисмини махсус рейс билан олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда 15 декабр, якшанба куни Telegramʼда Россия ТИВнинг Вазиятлар ва инқирозлар маркази департаменти маълум қилди.
Парвоз 15 декабр куни Хмеймим авиабазасидан Москва областидаги Чкаловский аэродромига амалга оширилган. Вазиятлар ва инқирозлар маркази департаменти маълумотларига кўра, Беларус, Шимолий Корея ва ўзини мустақил деб эълон қилган Абхазия Республикасининг «дипломатик ваколатхоналари ходимлари» ҳам эвакуация қилинган.
«Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси иши давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Россия Сурияга буғдой экспортини тўхтатди
Президент Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Россия Сурияга буғдой етказиб беришни тўхтатди. 13 декабр куни Reuters агентлиги Россия ва Сурия манбаларига таяниб, россиялик экспортёрлар янги ҳукуматга оид ноаниқлик ва тўловлар кечикиши мумкинлигидан хавотирда эканини ёзди.
«Ўйлайманки, ҳозирги шароитда ҳеч ким Сурияга буғдой етказиб беришга журъат эта олмайди», деди Reuters агентлигига россиялик манба.
Мавзуга оид
13:10
РФ ТИВ Украинада тинчлик ўрнатишга чақирган ГФР элчисини танқид қилди
14:24 / 14.12.2024
РФга қарши янги санкциялар режими: ЕИ шахслар рўйхатини тайёрлади
09:21 / 14.12.2024
РФ Ғарбий Украинага уруш бошланганидан бери энг йирик ҳужумни амалга оширди
08:01 / 14.12.2024