Жамият | 10:44
5015
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метроси илк марта бир кунда 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди

Миллионинчи йўловчига пойтахт жамоат транспортидан бир йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи транспорт картаси совға қилинди.

Фото: Kun.uz

16 декабр, душанба куни Тошкент метрополитени илк бор 1 миллион йўловчига хизмат кўрсатди. 

Метрополитен ахборот хизмати маълум қилишича, миллионинчи йўловчи пойтахтда яшовчи Козим Соҳибов бўлди. Унга «Чинор» бекати бошлиғи Абдураҳмон Абдуғаффоров эсдалик совғаси ва бир йил давомида Тошкент жамоат транспортидан (метро ва автобус) бепул фойдаланиш имконини берувчи транспорт картасини топширди.

«Чинор» бекати ҳудудида истиқомат қилувчи Козим Соҳибов бу мукофот ўзи учун кутилмаган совға бўлганини айтди. У «Тузел» бекати ҳудудидаги ишига бориш учун ҳар куни метродан фойдаланишини маълум қилди.

Мавзуга оид