Методика қуйидагиларни назарда тутади:

- ҳудудларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражаси кўрсаткичларини белгилаш;

- ҳудудларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражасини аниқлаш;

- автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш;

- автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича ҳудудларнинг рейтингларини белгилаш.

Шунингдек:

- икки йилда бир марта 1 февралгача Транспорт вазирлиги томонидан автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш дастури тасдиқланади;

- автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича ҳудудларнинг рейтинглари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КРI)ни аниқлашда ҳисобга олинади.

Транспорт вазирлиги:

- 2025 йил 1 ноябргача жойлардаги ҳокимликлар билан биргаликда шаҳарларнинг автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолайди;

- 2025 йил 10 ноябргача баҳолаш натижаларига кўра аҳолига транспорт хизматларини кўрсатиш бўйича республика шаҳарларининг рейтинги эълон қилинади.