Зомин аэропорти 27 декабрдан рейсларни қабул қилишни давом эттиради
Яқинда вақтинча ёпилгани хабар қилинган Зомин аэропорти 27 декабрдан яна очилади. Silk Avia шу санадан бошлаб Тошкент - Зомин қатновларини қайта тиклаши ҳақида хабар берди.

Silk Avia 27 декабрдан бошлаб Тошкент - Зомин - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни тиклайди, дея хабар қилмоқда авиакомпания.
25 декабрь куни Ўзгидромет катта авиабортларни қабул қилиш бўйича иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлар бошланиши муносабати билан Зомин аэропорти вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берганди.
Бир томонлама авиачипталар нархи 121 минг сўмдан бошланади, рейслар ҳар куни амалга оширилади, дея аниқлик киритди авиакомпания.
Туристик-рекреацион йўналиш фаол ривожланаётган Жиззах вилояти Зомин туманидаги аэропорт қурилиши июл ойи охирида бошланган ва 2023 йил август ойи охирида якунланган.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Мавзуга оид

10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

15:50 / 06.05.2025
Покистон Зомин тоғ ҳудудида экотуризм объектларини ташкил этади

14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади

17:32 / 29.04.2025